Навоий вилоят ҳокими Қобул Турсунов вилоятдаги умумтаълим мактабларнинг илмий салоҳияти, ўқитиш сифати, самарадорлигини ўрганиб, юқори натижаларга эришган мактаб раҳбарларини рағбатлантиришни йўлга қўймоқда. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги хабар берди.
Таҳлил қилинганда, Навоий шаҳридаги 18 та мактаб битирувчиларининг олий таълим муассасаларига кириш кўрсаткичлари 50 фоиздан юқори бўлган. Хусусан, 1-, 4-, 7- ҳамда 11-сонли мактабларда мазкур кўрсаткич 80 фоиздан ошган.
Вилоят ҳокими кўрсаткичлари намунали бўлган мактаб директорларига 10 миллион сўмдан пул мукофоти топширди.






