АсосийJamiyat

Жиноят кодексига мансабдор томонидан ноқонуний бойлик орттирганлик учун жиноий жавобгарлик белгилаш таклиф этиляпти

'Жиноят кодексига мансабдор томонидан ноқонуний бойлик орттирганлик учун жиноий жавобгарлик белгилаш таклиф этиляпти'ning rasmi

Жорий йилнинг 21 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш Миллий кенгашининг 2-йиғилиши бўлиб ўтди. 

Йиғилишда Коррупцияга қарши курашиш халқаро стандартларини қонунчиликка имплементация қилишни давом эттириш бўйича йўл харитаси лойиҳаси ҳам муҳокама этилди. 

Лойиҳада коррупция хавф-хатарига энг кўп дуч келадиган давлат хизматчиларининг фаолият соҳалари ва лавозимлари рўйхатини шакллантиш, хорижий давлат мансабдор шахсларига ва халқаро ташкилотларининг вакилларига пора берганлик учун жиноий жавобгарликни белгилаш, коррупция ҳолатлари тўғрисида аноним хабар йўллаш ва уларни кўриб чиқиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш кўзда тутилган. 

Шунингдек, Жиноят кодексига мансабдор шахс томонидан ноқонуний тарзда бойлик орттирганлик учун жиноий жавобгарлик белгилаш, Халқаро ташкилотлар томонидан ажратилган қарзлар ва молиявий ёрдамлар сарфининг ошкоралигини таъминлаш учун очиқ маълумотлар базасини шакллантириш масалалари ҳам ўрин олган.

 

    Бошқа янгиликлар