1

Хоразмда аёл кишини ечинтириб, уни таҳқирлаб видеога олганлар топилди

ЖАМИЯТ 23.11.2020, 23:31
Теглар: Хоразм
Хоразмда аёл кишини ечинтириб, уни таҳқирлаб видеога олганлар топилди

Жорий йилнинг 22 ноябрь куни ижтимоий тармоқларда Хоразм шевасида сўзлаётган бир гуруҳ аёллар томонидан бошқа бир аёл кишини қизлик иффати йўқлигини рўкач қилиб ечинтириб уяли телефони орқали олган видеотасвир тарқалди. Бу ҳақда Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар берди.

Ушбу видеолавҳадаги ҳолат қачон, қаерда содир бўлганлиги ва жараён иштирокчиларининг шахсига аниқлик киритиш мақсадида Хоразм вилояти ИИБ масъул ходимлари томонидан терговолди текширув ҳаракатлари олиб борилди.

Олиб борилган суруштирув жараёнида мазкур ҳолат жорий йилнинг 7 октябрь куни Урганч шаҳрида содир бўлганлиги маълум бўлди.

Жараён иштирокчиларининг шахси тўлиқ аниқланган бўлиб, тергов манфаатлари ва жабрланувчининг шахсий ҳаёт дахлсизлигини таъминлаш мақсадида иштирокчиларнинг исм-шарифлари ошкор этилмайди.

Мазкур ҳолат юзасидан ички ишлар органлари томонидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда ва қўзғатилган жиноят иши доирасида ушбу видеолавҳани ижтимоий тармоқларда тарқатаётган шахсларнинг жавобгарлик масаласи ҳам кўриб чиқилади.

 

 

Шарҳлар

Хоразмда юрист пора билан қўлга тушди

02.05.2024, 14:12

Ўтказилган тезкор тадбирда Хоразм вилояти Шовот туман ҳокимлигининг юрисконсульти М.С. “Ю.Қ.” фермер хўжалигига қарашли 70 гектар ер майдонини 3 000 АҚШ доллари эвазига фуқаро С.Ю.нинг номига  ўтказиб беришни ваъда қилиб, олдиндан 500...
Хоразмда 38 ёшли аёл уйига келган меҳмон аёлни ўлдириб қўйган

22.04.2024, 18:36

Хоразмда бир аёл уйига меҳмон бўлиб келган аёлни ўлдириб, ҳовлига кўмиб юборган. Бу ҳақда Хоразм вилояти прократураси хабар берди.Жорий йилнинг 17 апрель куни содир бўлган....
Хоразмда вояга етмаган қизни 11 киши зўрлагани бўйича Бош прокуратура ва ИИВга мурожаат юборилди — Болалар Омбудсмани

06.04.2023, 13:32

Сал аввал, Хоразмда вояга етмаган қизни 11 эркак зўрлагани, уларнинг 3 нафари ҳибсга олингани хабар қилинган эди. Ҳолат юзасидан Болалар Омбудсмани расмий расмий баёнот берди. Қайд...
Хоразмда пиротехника воситаларининг ноқонуний савдосига чек қўйилди

27.11.2021, 20:29

Хоразм вилояти божхона бошқармаси тезкор тузилмалари  томонидан ўтказилган тадбирда олдиндан олинган маълумотларга асосан, вилоят ДХХ, ИИБ ва Миллий гвардия ходимлари билан ҳамкорликда Урганч шаҳри ва...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1