АсосийJamiyat

Тошкентдаги 116-сонли автобус ёниб кетди

'Тошкентдаги 116-сонли автобус ёниб кетди'ning rasmi

Бугун, 24 ноябрь куни соат 06:13 да Тошкент кичик ҳалқа йўлида, 116-сонли йўналишли автобус ҳайдовчиси илк йўловчиларни олиб кетиш мақсадида автотураргоҳдан терминал станциясига қараб чиқиб кетаётган вақтда ёниб кетган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ФВБ хабар берди.

Хабарга кўра, воқеа жойига 4 дақиқадан сўнг Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ёнғин-қутқарув гуруҳлари етиб келишган. Соат 06:26да ёнғин қуршаб олинган ва соат 06:39да тўлиқ баратраф этилган. Автобус ёниб кетишига двигатель бўлинмасидаги қисқа туташув сабаб бўлганлиги таҳмин қилинмоқда. Ушбу воқеада жабрланганлар йўқ. Ёнғин бошланишидан олдин автобус ҳайдовчиси ўз вақтида йўловчилар бўлинмасидан чиқиб кетишга муваффақ бўлган.

    Бошқа янгиликлар