АсосийJamiyat

Жиззахда ҳам ўқувчилар совуқ кунда усти юпун тадбирга олиб чиқилди. "Катталар" эса қалин кийимларда

'Жиззахда ҳам ўқувчилар совуқ кунда усти юпун тадбирга олиб чиқилди. "Катталар" эса қалин кийимларда'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда шундай совуқ кунларда усти юпун ҳолда ташқарида тадбирда иштирок этаётган яна бир мактаб ўқувчиларининг сурати тарқалди. Суратлар Бахмал туманига тегишли экани айтилди.

Туман ҳокимлиги Ахборот хизмати хабарига кўра, Жиззах вилоятининг Бахмал туманида 20 ноябрь куни ахборот-кутубхона маркази очилиши бўлиб ўтган. 

"Очилиш маросимига ташриф буюрганлар Ахборот кутубхона марказида турли тиллардаги энг сара асарлар китохонлар  учун тақдим қилинганлиги ва марказда йўлга қўйилган хизматлар билан яқиндан танишишди. Ахборот-кутубхона маркази жорий йил давомида 1602 номдаги 10427 нусхада бадиий адабиётлар ва дарсликлар билан бойитилди. Жами кутубхона фонди бугунги кунда 1602 номда 10427 нусхада бўлиб, шундан лотин алифбосида 6404та, крил алифбосида 3873 та, рус тилида 75 та, инглиз тилида 75 тани ташкил этади", дейилади тадбир юзасидан берилган хабарда. 

Ана шу тадбирда ўқувчилар расмда кўриниб тургани каби атрофда қорлар ҳали эримаган, кун соқув бўлган бир пайтда енгил кийимларда очиқ ҳавода тадбирда иштирок этишган. Ижтимоий тармоқ фойдалаунвчилари томонидан болаларнинг усти юпунлиги, бироқ атрофдаги "катталар"нинг эса, аксинча, қалин кийимларда экани танқид қилинган. 

Эслатиб ўтамиз, куни кеча Андижонда “Янги Ўзбекистон - Янгича дунёқараш” тадбирида совуқда ўқувчиларни юпун кийимда ташқарига чиқарилгани учун мактаб директори ва унинг ўринбосари ишдан олинган эди. 

    Бошқа янгиликлар