АсосийJamiyat

Россияда қийин аҳволда қолган 17 нафар юртдошимиз Ўзбекистонга олиб келинди

'Россияда қийин аҳволда қолган 17 нафар юртдошимиз Ўзбекистонга олиб келинди'ning rasmi

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Халқаро миграция ташкилоти билан ҳамкорликда Россия Федерациясининг Санкт-Петербург шаҳридан 15 нафар қийин аҳволга тушиб қолган фуқароларимиз чартер рейс орқали мамлакатимизга олиб келингани ҳақида хабар берилган эди.

Ана шундай тоифадаги фуқаролардан яна Екатеринбургдан 1 нафари, Қозондан 2 нафари, Москвадан 2 нафари, Бошқирдистондан 5 нафари, Санкт-Петербургдан 7 нафари чартер рейс орқали юртимизга олиб келинди. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги хабар берди.

Таъкидлаш жоиз, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги, Халқаро миграция ташкилоти ва мамлакатимизнинг Москва шаҳридаги элчихонаси кўмагида олиб келинаётган юртдошларимиз асосан, касалманд, ҳомиладор ва боқувчисини йўқотган фуқаролар тоифасига киради.

    Бошқа янгиликлар