АсосийJamiyat

Тошкент–Андижон, Тошкент–Термиз ва Самарқанд–Нукус халқаро йўллари ёқасида савдо ва хизмат кўрсатиш объектлари ташкил этилади

'Тошкент–Андижон, Тошкент–Термиз ва Самарқанд–Нукус халқаро йўллари ёқасида савдо ва хизмат кўрсатиш объектлари ташкил этилади'ning rasmi

Аввал хабар берганимиздек, Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтган видеоселектор йиғилишида ҳудудларда хизматлар ва сервис соҳасини ривожлантиришга қаратилган устувор вазифалар муҳокама қилинди.

Таъкидланишича, хизматлар иқтисодиётнинг муҳим қисми. Дунёда сервис соҳасининг ялпи ички маҳсулотдаги улуши ўртача 61 фоизни ташкил этади. Мамлакатимизда бу кўрсаткич 36 фоиздир. Лекин 86 фоиз қўшилган қиймат шу соҳада яратилади.

Қорақалпоғистон, Қашқадарё, Наманган, Сурхондарёда аҳоли жон бошига хизматлар ҳажми мамлакатимиздаги ўртача кўрсаткичдан 2 баробар паст.

Йиғилишда бу соҳада захиралар кўплиги таъкидланиб, ҳудудларда хизматлар ва сервис соҳасини ривожлантириш келгуси йилги устувор йўналиш этиб белгиланди.

Аввало, йўл бўйи инфратузилмасини яхшилаш орқали 700 миллиард сўмлик қўшимча хизматлар яратиш имкони борлиги таъкидланди. Жумладан, 150 дан ортиқ туман ва шаҳардан ўтадиган 10 минг километр йўлда 400 дан зиёд йирик сервис объектлари учун эҳтиёж мавжуд.

Шундан келиб чиқиб, мутасаддиларга Тошкент–Андижон, Тошкент–Термиз ҳамда Самарқанд–Нукус халқаро йўллари ёқасида савдо ва хизмат кўрсатиш объектлари ташкил этиш, янги иш ўринларини кўпайтириш бўйича топшириқлар берилди.

    Бошқа янгиликлар