Фуқаролик ишлари бўйича Шайҳонтоҳур туманлараро судининг.2020 йилнинг 02 сентябрдаги ижро варақасига кўра, қарздор ота С.Пулатовдан вояга етмаган фарзандини онаси Д.Пулатова тарбиясига олиб бериш тўғрисидаги ижро ҳужжати бўлим иш юритувига 13.11.2020 йилиб тушган ва шу куннинг ўзида ижро иши қўзғатилиб, қарздорга 3 кунлик ихтиёрий муддат берилиб, қарздор отадан мажбуриятнома олинган. Бу ҳақда Мажбурий ижро бюроси Даракчига хабар берди.
Мажбурий ижро ҳаракатлари давомида 16 ноябрда, вояга етмаган фарзандини ундирувчи Д.Пулатованинг қарамоғига олиб берилиб, мазкур ижро ҳужжати Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонунининг 41-моддаси 1-қисмига асосан амалда ижро этилган.