АсосийJamiyat

Тошкентда 17Т-сонли автобус ЙТҲга учради, жабрланганлар шифохонага етказилган

'Тошкентда 17Т-сонли автобус ЙТҲга учради, жабрланганлар шифохонага етказилган'ning rasmi

Тошкентда Исузу русумли автобус иштирокида бўлган йўл-транспорт ҳодиса юзасидан "Тошшаҳартрансхизмат" АЖ Ахборот хизмати расмий маълумот берди. 

Жорий йилнинг 25 ноябрь куни эрталаб соат 07:40 атрофида 17T-сонли йўналишда ҳаракатланаётган, 18-Автобус саройи тасарруфидаги, давлат рақами 01 467 UAA бўлган,  "ISUZU" русумли автобус Бешқайрағоч кўчаси бўйлаб, Кичик ҳалқа йўли томон бошқариб кетиш чоғида, Уч-тепа тумани, 201-уй қаршисида турган сим ёғочга келиб урилган.  

Натижада, ҳайдовчи ҳамда 4 нафар йўловчи тан жароҳати олган, шундан сўнг дарҳол барча жабрланганлар шифохонага етказилиб, тез тиббий ёрдам кўрсатилган.  

Мазкур ҳолат юзасидан "Тошшаҳартрансхизмат" Акциядорлик жамиятининг Йўловчи транспортида ҳаракат хавфсизлигини назорат этиш бошқармаси томонидан хизмат суриштирув ишлари ўтказилмоқда.

 

 

    Бошқа янгиликлар