АсосийJamiyat

Андижоннинг Булоқбоши туманида йирик ёнғин содир бўлди

'Андижоннинг Булоқбоши туманида йирик ёнғин содир бўлди'ning rasmi

Бугун, 25 ноябрь куни соат 03:25да Андижон вилояти Булоқбоши тумани “Исмоилий” маҳалласида жойлашган “Т.Ражабов” номли ошхонада ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда ФВВ ахборот хизмати хабар берди.

Қисқа вақт ичида воқеа жойига етиб келган ФВВнинг 4 та ёнғин-қутқарув экипажлари соат 03:35да ёнғинни ўраб олиб, соат 04:15да ёнғинни тўлиқ бартараф этдилар. 

Маълумот учун, ҳолат юз берган жойдан Ёнғин ўчириш қисмигача бўлган масофа таҳминан 4 км.ни ташкил этади.

Ёнғин натижасида ошхонанинг 130 кв.м. майдонда шифт, том ва маиший хизмат буюмлари ёниб зарарланлан. Ёнғин сабаби ва моддий зарари миқдори аниқланмоқда. Мазкур ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар ва ҳалок бўлганлар йўқ, дейилади ФВВ хабарида.

    Бошқа янгиликлар