АсосийJamiyat

Қарши тумани ИИБ ходими ижтимоий тармоқ орқали мурожаат билан чиқди. Ким ҳақ?

'Қарши тумани ИИБ ходими ижтимоий тармоқ орқали мурожаат билан чиқди. Ким ҳақ?'ning rasmi

Қарши тумани ИИБ ҲПБ ТП профилактика инспектори лейтенант Ф.М.Бўриевни ижтимоий тармоқлар орқали Ўзбекистон Республикаси Президентига йўллаган мурожаати юзасидан Қашқадарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати муносабат билдирди. 

"Лейтенант Бўриев Ферузжон Муродуллаевични фуқароларга тан жароҳати етказганлиги бўйича Қарши туман прокуратурасининг “Хизмат текшируви ўтказиш ҳақида”ги тақдимномалари ҳамда фуқаролар Н.Э ва Г.Рларнинг мурожаатларида кўрсатилган ҳолатлар юзасидан Қашқадарё вилояти ИИБ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси томонидан хизмат текшируви ўтказиш давомида қуйидагилар аниқланган:

-фуқаро Б.Тни милиция таянч пунктида “Феруз” исмли профилактика инспектори уни ҳеч бир сабабсиз уриб, тан жароҳати етказганлиги юзасидан қилган оғзаки мурожаатида келтирилган важлар юзасидан Қарши тумани прокуратураси томонидан фуқаро Б.Тга нисбатан суд-тиббий экспертизаси тайинланганлиги;

-фуқаролар Н.М, К.С, М.П, С.Тларнинг мурожаатлари юзасидан терговга қадар текширув ишларини тўлақонли олиб бормай, қонуний қарор қабул қилмасдан, 2-3 ой мобайнида асоссиз равишда сақлаб келганлиги;

-фуқаро Г.Р билан телефон орқали бўлиб ўтган сўзлашувда лейтенант Ф.Бўриев унга нисбатан носамимий муносабатда бўлганлиги;

-фуқаролар билан доимий равишда қўпол муносабатда бўлиб, бўлим раҳбарияти томонидан ўтказилган тарбиявий-профилактик суҳбатлардан ўзига етарли даражада хулоса чиқармаганлиги;

-лейтенант Ф.М.Бўриев хизматда йўл қўйган камчиликлари учун, Қашқадарё вилояти ИИБ маъсуллари томонидан келгусида хато ва камчиликларга йўл қўйган тақдирда ички ишлар органларидан бўшатилиши бўйича расмий огоҳлантирилганлиги.

Хизмат текшируви якунида юқоридагиларга асосланиб, лейтенант Ф.М.Бўриевни хизмат интизомини қўпол равишда бузганлиги учун Ички ишлар органларидан бўшатиш юзасидан таклиф киритилган ва Қашқадарё вилояти ИИБ бошлиғи томонидан тасдиқланган. Ички ишлар вазири ўринбосарининг шахсий таркиб бўйича буйруғи билан эгаллаб турган лавозимидан озод этилиб, Қашқадарё вилояти ИИБ ихтиёрида қолдирилган.

2020 йил 12 март куни фуқаро Ж.А ўзига тешили бўлган автомашинаси жарима майдонидан чиқариб бериш эвазига лейтенант Ф.М.Бўриевга пора тариқасида 1.800.000 сўм пулларни бермоқчи бўлган вақтида ходимнинг ташаббуси билан фуқаро ушланган бўлсада, лейтенант Ф.М.Бўриевнинг ҳаракатдаги интизомий жазоси мавжудлиги сабабли, ходим рағбатлантирилмаган" дейилади хабарда. 

    Бошқа янгиликлар