Сал аввал хабар берганимиздек, бугун Чиноз туманидаги “Пахта Нефтбазаси”да 5 минг тонна сиғимли ёқилғи цистернаси ёниб кетган ва айни пайтда ҳам ёнғин давом этмоқда.
Энергетика вазирлиги Матбуот хизматининг хабар беришича, пахта нефть базасида таъмирлаш ишлари вақтида ёнғин содир бўлган. Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг 14 та ёнғин-қутқарув экипажлари томонидан ёнғин бартараф этилмоқда.
Энергетика вазири Алишер Султонов ҳодиса кўлами ва уни бартараф этиш юзасидан кўрилаётган чора-тадбирларни бевосита ўрганиш учун зудлик билан воқеа жойига етиб борди.
Айни пайтда ёнғин бартараф этилмоқда, Пахта нефть базаси фаолиятини нормал режимда ташкил этиш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Ҳодиса оқибатида жабрланганлар йўқ, дейилади тезкор хабарда