АсосийJamiyat

Қашқадарё вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармасига янги раҳбар тайинланди

'Қашқадарё вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармасига янги раҳбар тайинланди'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг тегишли буйруғи билан Холматов Комил Турниязович Қашқадарё вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди, дея хабар берди Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Матбуот хизмати

 Комил Холматов 1966-йилнинг 7-майида Қашқадарё вилояти Қамаши туманида туғилган. Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институти ҳамда Республика педагогика илмий текшириш институти (аспирантура)ни тамомлаган. Меҳнат фаолиятини Тошкент шаҳар Ички ишлар бошқармасида бошлаган. Сўнгра Республика Байналминал маданият маркази иш бошқарувчиси, Халқ таълими вазирлиги Ўзбекистон “Ёшлик” жисмоний тарбия ва спорт жамияти Марказий кенгаши ташкилий ва кадрлар бўлими бошлиғи, Ўзбекистон Давлат жисмоний тарбия институти ўқитувчиси, спортнинг қишки ва мураккаб техник турлари бўйича Республика олий спорт маҳорати мактаби йўриқчи-услубчиси, 2018-йилдан спортнинг қишки ва мураккаб техник турлари бўйича Республика олий спорт маҳорати мактаби директори, 2020-йил 1-июндан эса Сув спорти турлари бўйича Республика олий спорт маҳорати мактабига директори лавозимида ишлаб келаётган эди. Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Комил Холматовга масъулиятли лавозимда омад тилайди. 

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Матбуот хизмати

    Бошқа янгиликлар