Пайшанба куни Аргентина президенти қароргоҳида собиқ футболчи ва терма жамоанинг мураббийи Диего Марадона билан видолашув маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда sportrbc.ru хабар қилмоқда.

Маросим соат 6:00да бошланиб, 16:00 да тугаши керак эди, аммо меҳмонларнинг кўплиги сабабли, расмийлар хайрлашувни соат 19.00 га қадар узайтиришга қарор қилишган.

Тартибни таъминлаш учун ҳудуд қатъий белгиланган. Баъзи мухлислар Марадона билан хайрлашиш учун чизиқ ва тўсиқларни босиб ўтишга уриндилар. Бироқ, улар полициянинг қаршиликларига дуч келишди.

Буэнос-Айресдаги хайрлашув бўлиб ўтадиган президент саройига футбол ишқибозлари йиғилган.



Минглаб одамлар эрта тонгда футбол афсонаси билан хайрлашиш учун саф тортишди.

Мухлислар кўз ёшларини тийишмади.



Аскарлар тартиббузарларга бир нечта каучук ўқларни отишга ва кўздан ёш оқизувчи газни ишлатишга мажбур бўлишган. Ўнлаб одамлар жароҳат олгани айтилмоқда.
Аргентина ОАВ Марадонани мамлакатнинг асосий рамзи деб атади.
Эслатиб ўтамиз, аргентиналик футбол афсонаси, 1986 йилги жаҳон чемпиони Диего Марадона 25 ноябрь куни 60 ёшида вафот этди. Футболчининг ўлимига юрак етишмовчилиги сабаб бўлган. Аргентинада уч кунлик мотам эълон қилинди.
Мавзуга доир:






