1

Навоий вилоятида пиёда умрига зомин бўлган автомашина қамишзор орасидан топилди

ЖИНОЯТ 27.11.2020, 11:10
Навоий вилоятида пиёда умрига зомин бўлган автомашина қамишзор орасидан топилди

2020 йилнинг 19 ноябрь куни Қизилтепа туманидан ўтган М-37 халқаро аҳамиятга эга йўлнинг 204-километрида “Бухоро – Навоий” йўналиши бўйича ҳаракатланиб келаётган ҳайдовчи – 1978 йилда туғилган, Навоий шаҳри “А.Темур” кўчасида истиқомат қилувчи Ў.Х. “Нива” русумли автомашинасида ўзининг йўналиши бўйича йўлнинг ўнг четки қисмида ҳаракатланиб келаётган – 1972 йилда туғилган, Қизилтепа тумани “Маликобод” МФЙда яшовчи фуқаро Ў.Э.ни уриб юбориб, йўл-транспорт ҳодисасини содир этган. Бу ҳақда Навоий вилояти ИИБ ЙҲХБ Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Ачинарлиси, ҳайдовчи йўл ҳаракати қоидаларини қўпол равишда бузиб, автомашинани маст ҳолда бошқаргани етмагандек, жабранувчига биринчи тез тиббий ёрдамни ҳам кўрсатмасда, қочиб кетган. Оқибатда, пиёда оғир тан жароҳати олиб, воқеа жойида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан қоидабузар Ў.Х.га нисбатан Навоий вилояти ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1