1

Бухорода қидирув эълон қилинган шахс Россиянинг Санкт Петербург шаҳрида қўлга олинди

ЖИНОЯТ 27.11.2020, 12:46
Бухорода қидирув эълон қилинган шахс Россиянинг Санкт Петербург шаҳрида қўлга олинди

Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси Жиноят қидирув бошқармаси Қидирув бўлими ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси (фирибгарлик) 2-қисми ва 28,211-моддаси (пора беришга суиқасд)  2-қисмида қўрсатилган жиноятларни содир қилиб, жавобгарликдан қутулиш мақсадида чет элга чиқиб кетган. Бу ҳақда Бухоро вилояти ИИб хабар бермоқда. 

Дастлабки тергов органларидан яшириниб юрганлиги учун, Бухоро шаҳар Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ҳузуридаги тергов бўлими томонидан 2019 йилнинг декабрь ойидан буён қидирув эълон қилинган, Бухоро вилояти Когон тумани Сиёзпоён қишлоғида рўйхатда турувчи, илгари ҳам фирибгарлик жиноятини содир қилганлиги учун судланиб чиққан 1981 йилда туғилган Ш.З. Россия Федерациясининг Санкт-Петербург шаҳрида қўлга олинди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1