1

Қашқадарёдаги қишлоқларнинг бирида “Nexia”да келган қароқчилар велосипедда кетаётган йигитни ўмариб кетишди

ЖИНОЯТ 27.11.2020, 14:58
Қашқадарёдаги қишлоқларнинг бирида “Nexia”да келган қароқчилар велосипедда кетаётган йигитни ўмариб кетишди

Қашқадарёда 2020 йилнинг 12 ноябрь куни соат 23:30 да 20 ёшли Жаҳонгир Ў., Қарши тумани Дашт қишлоғи ички йўлидан велосипедда уйига кетаётганида унинг олдига 4 нафар номаълум шахслар “Nexia” русумли автомашинада келиб, ёнида бўлган 1 млн. 520 минг сўмлик бир дона “SAMSUNG A-10S” русумли уяли телефон аппаратини  талон-торож қилиб кетганлар.

ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти берган хабарга кўра, олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлар натижасида, ушбу жиноятни Косон туманида яшовчи 25 ёшли Ҳусайиддин Ж., ўзининг вояга етмаган танишлари, яъни Қарши шаҳрида яшовчи 17 ёшли Отабек Х., 17 ёшли Асадбек Ғ., ва Қарши туманида яшовчи 16 ёшли Аслиддин М.лар, ни жиноятига шерик қилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қарши тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 166-моддаси 2-қисми “в” банди (талончилик бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилган) билан жиноят иши қўзғатилган.

Дастлабки тергов жараёнида, Хусайиддин Ж., га нисбатан ЖКнинг 127-моддаси 3-қисми “Б” банди (вояга етмаган шахсни ғайриижтимоий хатти-ҳаракатларга жалб қилиш), 166-моддаси 2-қисми “в” банди ва 164-моддаси 2-қисми “Б” банди (Босқинчилик бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб) билан айблов эълон қилиниб, “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган. вояга етмаганлар Отабек Х., Асадбек Ғ., ва Аслиддин М.,лар жиноят ишида гумон қилинувчи тариқасида ишда иштирок этишга қилинганлар.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1