АсосийJamiyat

Австрия компанияси Бўстонлиқ ва Зоминга дор йўли қуришни режалаштирмоқда

'Австрия компанияси Бўстонлиқ ва Зоминга дор йўли қуришни режалаштирмоқда'ning rasmi

Австриянинг Doppelmayr компанияси томонидан Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ ва Жиззах вилоятининг Зомин туманларида дор йўли (канатная дорога) қуришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Жиззах вилоят экология бошқармаси ахборот хизмати маълум қилди.

Жорий йилнинг 25 ноябрь куни Doppelmayr’нинг техник мутахассислари Бўстонлиқ ва Зомин туманларида бўлиб, жойларда дор йўлларини қуриш имкониятларини ўрганишган. Режага кўра, Зоминда иккита гондол-кресло типидаги дор йўли ҳамда тоғ-чанғи трассаларига хизмат кўрсатиш учун учта кўтарувчи мослама қурилади.

 Маълумот берилишича, Австриянинг Doppelmayr компанияси дор йўлларини қуриш ва уларни кресло кўтармалар ва гондоллар билан жиҳозлашга ихтисослашган. Шунингдек, компания Китцбюэл (Австрия), Кобленц (Германия) ва Уистлер-Блэккомб (Канада)да уч дорли 3S гондолларни ишлаб чиқариш бўйича етакчи компания эканлиги, кўтармаларда иситувчи креслолар каби қатор инновацион маҳсулотлар бозорида ҳам фаол эканлиги айтилмоқда..

 

 

    Бошқа янгиликлар