АсосийJamiyat

Наманганда 50 гектар майдонда "Органик ҳудуд" ташкил этилади

'Наманганда 50 гектар майдонда "Органик ҳудуд" ташкил этилади'ning rasmi

Наманганда 50 гектар майдонга “Органик ҳудуд” ташкил қилиш ва маҳсулотларини қайта ишлаш лойиҳасини амалга ошириш режалаштирилган. Янгиқўрғон тумани Исковот агрофирмаси ҳудудида жойлашган “Valley Fruits” МЧЖга қарашли мевани қайта ишлаб чиқариш лойиҳаси кооперация усулида ташкил этилган бўлиб, бу ерда йилига 2,5 минг тонна мева маҳсулотлари қуритилиб, ички ва ташқи бозорга экспорт қилинмоқда. Бу ҳақда қишлоқ хўжалиги вазирлиги ахборот хизмати хабар берди. Ҳозирги кунда 10 нафар тадбиркор бирлашиб, кооперация усулида фаолият олиб бормоқда. Мавсумий 50-60 нафар хотин-қизлар иш билан таъминланган. Кооперация раҳбари Зуҳриддин Ҳошимовнинг айтишича, мева-сабзавотни қайта ишлаш, қуритиш, қадоқлаш, экспорт қилиш ва кўчатчилик йўналишлари фаолият кўрсатмоқда. Айни пайтда 2500 тонна тайёр маҳсулотни сақлаш учун музлаткич қурилмоқда. Ишлаб чиқариш жараёнида, асосан, олма ва хурмони қайта ишлаш ва саралаш ишлари олиб борилмоқда. Ҳозирги вақтда вилоятда 807 та озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи корхоналар мавжуд бўлиб, жумладан, 188 минг тонна мева-сабзавотларни қайта ишлаш қувватига эга 64 та корхона фаолият олиб бормоқда.

Бошқа янгиликлар