Аввалроқ Қирғизистонда рус тилидан расмий мақомни олиб ташлаш таклиф этилгани ҳақида хабар қилган эдик. Рус тили Қирғизистонда расмий мақомда қоладиган бўлди. Бу ҳақда конституциявий йиғилишнинг "Инсон ва фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликлари" бўлимининг раҳбари Нурлан Шерипов онлайн брифингда маълум қилди деб хабар берди 24.kg ахборот канали.
Унинг сўзларига кўра, турли таклифлар бўлган, аммо конституциявий йиғилиш аъзолари асосий қонунда қирғиз тилини - давлат, рус тилини мамлакатнинг - расмий тили сифатида қолдиришга қарор қилишди.
“Рус тили расмий тил бўлиб қолмоқда. Конституциявий йиғилишда қирғиз тили давлат тили, рус тили эса расмий тил сифатида тасдиқланди. Инглиз тилини жорий этиш бўйича таклифлар бўлган, аммо биз ушбу қисмдаги Конституциянинг матнлари сақланиб қолади деб ўйлаган эдик », деди у.
Кеча конституциявий йиғилиш аъзоси Садирдин Торалиев рус тилини расмий мақомидан маҳрум қилишни таклиф қилди. Чунки, ёшлар қирғиз тилида гаплашишни тўхтатдилар. Бу кенг жамоатчилик муҳокамасига сабаб бўлди.
27.11.2020 18:53
Рус тили Қирғизистоннинг расмий тили бўлиб қолмоқда






