Қашқадарё вилояти Шахрисабз тумани ҳудудида жойлашган пиёдалар ўтиш жойлари янгича кўринишда чироқлар билан жиҳозланмоқда. Бу ҳақда ЙҲХББ ахборот хизмати хабар берди.
Тунда пиёдалар иштирокида содир этилиши мумкин бўлган йўл-транспорт ҳодисаларини олдини олиш мақсадида, мазкур иш олиб борилмоқда. Келгусида бу каби ёритиш чироқлари вилоятнинг барча шаҳар ва туманларига, айниқса, сунъий ёритилмаган йўлларга ўрнатилиши режалаштирилган.






