АсосийJamiyat

Фарғонада кучли шамол кузатилмоқда. ИИБ фуқаролардан уйдан чиқмасликни сўраяпти

'Фарғонада кучли шамол кузатилмоқда. ИИБ фуқаролардан уйдан чиқмасликни сўраяпти'ning rasmi

Фарғона вилояти ИИБ фуқароларни  огоҳлантирмоқда.

"Айни дамда вилоятимизда об-ҳавонинг ноқулайлиги, кучли шамол оқими вужудга келганлиги сабабли ўзингиз ва яқинларингиз саломатлигини асраш учун ташқарига чиқмасдан уйингизда қолишингизни сўраймиз.

Кекса дарахтлар ва нобоп қурилмалар, бино ва иншоотлар ёнида турманг. Автомашинангизни ва қимматбаҳо буюмларингизни ана шундай жойларда қолдирманг.

Акс ҳолда, шамол туфайли буюмларингизга ва ўзингизга жиддий зарар етиши мумкин. Огоҳ бўлинг!" деб ёзади Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

    Бошқа янгиликлар