Ўзбекистон делегацияси Сурия Араб Республикасига ташриф буюрди. Бу ҳақда «Дунё» хабар қилди.
Хабарда ёзилишича, делегация ташрифи Сурияда қийин аҳволга тушиб қолган республика фуқаролари - аёллар ва болаларни Ўзбекистонга қайтариш бўйича навбатдаги тадбирга доир ташкилий масалаларини ишлаб чиқиш учун амалга оширилди.
«Фуқароларимизни Ватанга қайтариш Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг бевосита мажбуриятидир. Ушбу мақсаддаги чора-тадбирларни амалга ошириш жараёнида фақат инсонпарварлик тамойилларига таянилади», - дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон “Меҳр-1” ва “Меҳр-2” инсонпарварлик акцияларини ўтказган, бунинг натижасида 220 нафар аёл ва бола Яқин Шарқдаги можаро ҳудудларидан қайтарилган эди.






