АсосийJamiyat

Фарғонадаги тўйда ялтироқ чироқ-маёқча билан жиҳозланиб, қатор бўлиб ҳаракатланган автомашиналар жарима майдончасига йўл олди (видео)

'Фарғонадаги тўйда ялтироқ чироқ-маёқча билан жиҳозланиб, қатор бўлиб ҳаракатланган автомашиналар жарима майдончасига йўл олди (видео)'ning rasmi

Фарғона вилоятида тўй маросими куни гуруҳ-гуруҳ бўлиб, бошқа ҳайдовчиларга ҳалақит берган ҳолда ҳаракатланган, айримлари ўзбошимчалик билан ялт-ялт этувчи чироқ-маёқча билан жиҳозланган автомобиллар акс этган видео лавҳа ижтмимоий тармоқда тарқалди. 

Видео лавҳа ўрганилди ва қоидабузар ҳайдовчилар аниқланиб, уларга нисбатан белгиланган тартибда чора кўрилди, дея хабар берди ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати.

"Барча ҳайдовчилардан йўл ҳаракати қоидаларига амал қилишларини, автомобилларни рухсат этилмаган турли мосламалар билан жиҳозламасликларини, йўлларда гуруҳ-гуруҳ бўлиб ҳаракатланмасликларини сўраб қоламиз", дейилади хабарда. 

    Бошқа янгиликлар