Республикамизда кузатилаётган ноқулай об–ҳаво шароитида йўловчиларга янада кўпроқ қулайлик яратиш мақсадида 28 ноябрдан Тошкент-Қўқон-Тошкент йўналишида 560/559- сонли қўшимча поезд қатнови йўлга қўйилди, дея хабар қилмоқда “O‘ztemiryo‘lyo‘lovchi” АЖ.
Хабарга кўра, бугун соат 18:30 да Тошкент шимолий вокзалидан ҳаракатини бошлайдиган 560-сонли йўловчи поезди соат 23:05 да Қўқон темир йўл вокзалига кириб боради.
29 ноябрь куни соат 0:46 эса 559-сонли поезд Қўқон темир йўл вокзалидан ҳаракатини бошлаб, шу куни соат 05.00 да Тошкент шимолий вокзалига кириб келади.
Чипталарни электрон тарзда ҳам харид қилиш мумкин.






