АсосийJamiyat

"Электр ва газ таъминоти билан боғлиқ ҳолатлардан тўлиқ хабардормиз ва бундан қаттиқ хавотирдамиз" - Энергетика вазирлиги мурожаат билан чиқди

'"Электр ва газ таъминоти билан боғлиқ ҳолатлардан тўлиқ хабардормиз ва бундан қаттиқ хавотирдамиз" - Энергетика вазирлиги мурожаат билан чиқди'ning rasmi

Куз-қиш даврида Ўзбекистон энергетика вазирлигининг вазифаси - хонадонларда, шунингдек, шифохоналар, болалар боғчалари, мактаблар каби барча учун ижтимоий аҳамиятга эга бўлган объектларда иссиқлик ва ёруғлик бўлиши учун зарур бўлган барча чораларни кўриш ҳисобланади.

Хабарингиз бор, сўнгги кунларда республикамиз ҳудудларида "свет" ўчиши, газ йўқлиги муаммоси биринчи даражадаги масалага айланди ва бу борада аҳолининг шикоятлари кўпайди. Бугун Энергетика вазирлиги аҳолига мурожаат билан чиқди. Унда шундай дейилади:  

"Шуни ишонтириб айтамизки, электр таъминотидаги узилишлар ёки газ таъминоти билан боғлиқ ҳолатлар тўғрисида тўлиқ хабардормиз ва бу вазиятдан қаттиқ хавотирдамиз. Ана шундай вазиятларда таъмирлаш гуруҳлари ҳамда жалб қилинган мутахассислар зудлик билан юзага келган муаммоларни бартараф этиш бўйича ишларни олиб бормоқдалар. Вазиятни тўлиқ мониторинг қилиб, доимий равишда назоратга олиб бормоқдамиз.

Кузнинг биринчи ойидан бошлаб Энергетика вазирлигининг махсус штаби мутахассислари томонидан мавсумга олдиндан тайёргарлик кўрилаётгани боис мамлакатимизнинг ҳар бир вилоятида энергия таъминоти билан боғлиқ вазиятни ўрганиш бўйича тизимли ишлар олиб борилмоқда. Аммо бир нарсани тушунишимиз керакки, мамлакатимизда электр энергиясини ишлаб чиқарувчи иссиқлик электр станцияларининг 50 фоизигача 30-40 йил давомида фаолият ютирган. Уларнинг жисмонан ва маънан эскирганлиги туфайли энергоблокларнинг ишдан чиқишига олиб келмоқда. Бу эса электр станцияларининг айрим энергия блоклари фаолиятида узилишлар юз беради. Шу сабабли, электр узилишларини минималлаштириш усулларидан бири бу энергия тизимини, шу жумладан иссиқлик электр станцияларини модернизация қилишдир. Энергетика вазирлиги ушбу йўналишда доимий иш олиб бормоқда. Лекин бир кеча-кундузда эскирган тизимни тартибга солиш мумкин эмас, бунинг учун вақт ва маблағларни қайта тақсимлаш керак бўлади"

Вазирлик мурожаатида қайд этилишича, аҳоли сонининг кўпайиши ва мамлакатнинг иқтисодий салоҳияти билан боғлиқ бўлган энергия талабининг доимий равишда ўсиб бориши кузатилмоқда. Бу энергетиклардан нафақат энергия тизимини модернизация қилиш, балки электр энергиясини ишлаб чиқариш қувватларини ошириш, янги электр станцияларини қуриш, шу жумладан қайта тикланадиган энергия манбаларига асосланган лойиҳаларни амалга ошириш устида ишлаши лозимлигини англатади. 

Мамлакатдаги электр энергиясининг асосий қисми газни иссиқлик манбаи сифатида ишлатадиган иссиқлик электр станциялари томонидан ишлаб чиқарилади. Шунинг учун совуқ мавсумда газ биринчи навбатда электр станцияларига, шунингдек, аҳолига етказиб берилади. Бироқ истеъмолнинг энг юқори юклама (пик) пайтида, айниқса совуқ мавсумда, электр энергиясини истеъмол қилишнинг кескин ўсиши сабабли, тизимнинг қисқа муддатли узилишлари мавжуд. Одатда мазкур юзага келган ноқулайликлар мутахассисларимиз томонидан 2 соатдан 5 соатгача бўлган вақтда бартараф этилади.

"Яна бир бор ишонтириб айтамизки, биз қиш мавсумида юзага келиши мумкин бўлган ноқулайликларнинг олдини олиш учун зарур бўлган барча чораларни кўрамиз" дейилади мурожаатда.

    Бошқа янгиликлар