Қишлоқ хўжалиги вазири Ж.Ходжаевнинг Фарғона вилоятига қилган ташрифи чоғида Ўзбекистонда аграр соҳани кенг ривожлантириш, фан, таълим ва ишлаб чиқаришни интеграциялаш мақсадида, қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар тизими – "AKIS"ни ташкил этиш юзасидан ўз таклифларини берган эди. Бу ҳақда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ахборот хизмати хабар берди. Марказ замонавий ускуналардан фойдаланган ҳолда, таҳлилий, сертификацион ва тадқиқот ишларининг бажарилишини таъминлайди. Ушбу жараённи амалга оширишда аккредитациядан ўтказиладиган халқаро лабораторияни ишга тушириш кўзда тутилган. Лаборатория қуйидаги вазифаларни бажаради:
- қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари, сув, тупроқ ва ўғитни синовдан ўтказиш;
- илғор хорижий технологиядан фойдаланган ҳолда озиқ-овқат маҳсулотлари гигиенаси ва хавфсизлиги устидан назорат ўрнатиш;
- озиқ-овқат маҳсулотлари импортчи ва экспортчиларига таҳлилий хизмат турларини таклиф этиш.
Марказда қошида ташкил этилаётган мазкур лаборатория мамлакатимизда истеъмолда бўлган ва Ўзбекистондан экспорт қилинадиган озиқ-овқат маҳсулотлари сифатини яхшилаш учун озуқа маҳсулотларини "ISO", "HACCP", " FSSC", "Global GAP", «Халяль» сингари 15 тадан ортиқ халқаро стандартлари асосида сертификатлайди.






