1

Бўлар-бўлмасга "Поделиться" қилишнинг оқибати

ЖИНОЯТ 29.11.2020, 11:35
Бўлар-бўлмасга "Поделиться" қилишнинг оқибати

Диний ақидапарастлик ғояларини интернет орқали тарқатган йигитга жазо тайинланди. Каттақўрғонлик 25 ёшли судланувчи интернетда "одноклассик.ру" сайтида ўзининг номига профил очиб, диний ақидапарстлик ғояларига йўғрилган, махсус номланган  видео-маърузани виртуал оламга тарқатган. " Интернетда диний маърузалар эшитиш мақсадида қараётгандим, видео-маъруза келиб қолди. Оддий диний маъруза бўлса керак деб очдим. Шубҳали маъруза деб ўйламагандим. Хаёлимга ҳам келмаганди, ҳатто. "Лайк" босдим." Судланувчининг сўзларига кўра, сайтнинг янги фойдаланувчиси бўлган, "лайк" босиш орқали уни тармоқдаги қанчадан қанча одамларга тарқатаётганини ўзи ҳам билмаган. Бу ҳақда Самрқанд вилояти  ички ишлар ахборот хизмати хабар берди.

"Яшнаобод тумани ички ишлар ходимлари менга смс жўнатишди. Келиб, назоратдан ўтиб кетишингизни сўраймиз, деган мазмунда. Қилган ишимни, ички ишлар бўлимига келиб билдим. Унгача билмагандим ."-дейди судланувчи. 

Унга қўйилган айбловларга кўра, у бу ҳаракати билан юртимиздаги кўплаб ёшларнинг онгини заҳарлашга уринган. Миробод туманидаги маҳаллаларнинг бирида жиноят ишлари бўйича Миробод тумани судьяси Рустам Раҳмонов раислигида ўтган сайёр судда каттақўрғонлик судланувчининг жиноий иши кўриб чиқилди.Унга нисбатан тегишли жазо белгиланди.Суд инсонпарварлик тамойилларини, унинг ўз қилмишларидан пушаймонлигини инобатга олди. Ўзи яшайдиган маҳалла, ёшлар иттифоқи кафиллиги билан жазоси шартли белгиланди. Суд уни 3 йил муддатга озодликни чеклаш жазосини тайинлади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1