АсосийDunyo

NEWSONE ТВ мухбирига ким ҳужум қилди?

'NEWSONE ТВ мухбирига ким ҳужум қилди?'ning rasmi

28-ноябр, шанба куни Киевда бўлиб ўтган очлик қурбонларини хотирлаш ва шарафлаш маросимида NEWSONE ТВ журналисти Виолетта Товкесга  номаълум шахс ҳужум қилди. Тадбирни  NEWSONE ТВ тўғридан тўғри намойиш намойиш этаётган эди.
Мухбир украиналикларга очлик  ва сиёсий репрессиялар қурбонларини хотирлаш куни муносабати билан қандай тадбирлар ўтказилаётганини  сўзлаётган маҳал соат 16: 03да унга ниқоб кийган бир киши яқинлашиб, унинг қўлидан микрофонни уриб ерга туширди,  таҳдидли ҳаракат кўрсатиб, қизни  итариб қўрқитиб юборди. Шу билан бирга, у ҳиссиёт билан бирон нарсани бақириб гапириб, кетиб қолди. Бу ҳақда канал сайтида хабар берди.

Аммо журналист  кўрсатган таҳдиддан дарров ўзини ўнглаб олиб, эфирни давом эттирди.Товкес бузилган микрофонни кўрсатди ва ҳужум туфайли ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларига мурожаат қилишини айтди.

    Бошқа янгиликлар