2020 йил 29 ноябрь coaт 14:00 га қадар Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 72 809 (+56) нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда ССВ хабар берди.
Янги касалланиш ҳолатлари:
▪️Қорақалпоғистон Республикасида 4 нафар,
▪️Андижон вилоятида 3 нафар,
▪️Қашқадарё вилоятида 2 нафар,
▪️Наманган вилоятида 8 нафар,
▪️Тошкент вилоятида 28 нафар,
▪️Тошкент шаҳрида 11 нафар,
коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Ҳозирда мамлакатимизда 2154 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда, дейилади хабарда.






