АсосийJamiyat

Нима учун қурилиш, соғлиқни сақлаш, таълим, суд тизими соҳалари энг кўп коррупция ботқоғига ботган ҳисобланади? Танзила Нарбаева жавоб берди

'Нима учун қурилиш, соғлиқни сақлаш, таълим, суд тизими соҳалари энг кўп коррупция ботқоғига ботган ҳисобланади? Танзила Нарбаева жавоб берди'ning rasmi

Олий Мажлиси Сенати Раиси, Коррупцияга қарши курашиш миллий кенгаши раиси Танзила Нарбаева sputniknews'га берган интервьсида Ўзбекистонда коррупция билан боғлиқ ҳолатлар, унинг олдини олиш ва бу борада фуқаролик жамиятининг ролини кучайтириш ҳақида сўз юритди. 

- Нима учун қурилиш, соғлиқни сақлаш, таълим, суд тизими каби соҳалар энг кўп коррупция ботқоғига ботган соҳалар ҳисобланади?

– Чиндан ҳам ушбу соҳаларда коррупция хавфи юқори ва бунинг сабаби шундаки, афтидан ушбу соҳаларда инсон омили, бошқарув тизимидаги, давлат хизматини ташкил этишдаги камчиликлар – ҳаддан ортиқ бюрократия ва маъмурий тўсиқлар ва бошқа чиқимлар кўпроқдир. Шу муносабат билан бундай омилларнинг таъсирини нафақат ушбу фаолият соҳасидаги ишларда, балки бошқа фаолият соҳаларида ҳам камайтириш зарур.

Ушбу масалалар қандай ҳал қилинаётганлигига кўплаб мисоллар келтириш мумкин. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони бюрократик тўсиқларни камайтириш ва бартараф этишга қаратилган ишларда ҳал қилувчи қадам бўлди. Фармонга мувофиқ 2021 йил 1 январдан бошлаб 70 турдаги лицензия ва 35 та рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат бекор қилинмоқда.

Электрон шаклда кўрсатиладиган давлат хизматлари кўламини кенгайтириш бўйича кўрилаётган чоралар коррупцияга қарши курашишнинг кучли воситаларидан бирига айланди. Шу нуқтаи назардан электрон ҳукуматни ривожлантириш муҳимлигига урғу бермоқчиман. Унинг коррупцияни камайтиришдаги салоҳияти ҳали етарлича амалга оширилмаган ва шу сабабли биз жойларда электрон ҳукумат фаолияти механизмидан фойдаланишни кенгайтириш бўйича ишларни кучайтиришимиз керак.

Шу билан бирга, нафақат юқорида санаб ўтилган соҳаларда, балки давлат ҳаёти ва фаолиятининг бошқа соҳаларида ҳам айрим давлат органлари ходимлари ҳуқуқий маданиятининг паст даражаси коррупцияни келтириб чиқарувчи тизимли сабаблардан бири бўлиб, уни йўқ қилиш учун ҳали кўп ишлар қилиниши керак. Афсус билан таъкидлаш жоизки, айрим давлат органлари ходимларининг ҳуқуқий онги коррупция жамиятимиз ҳаётини бузадиган ҳодиса эканини англайдиган даражага етмаган.

    Бошқа янгиликлар