АсосийJamiyat

Фарғонада 24 ёшли аёл икки яшар ўғлини 1500 долларга пулламоқчи бўлди. Боланинг отаси номаълум

'Фарғонада 24 ёшли аёл икки яшар ўғлини 1500 долларга пулламоқчи бўлди. Боланинг отаси номаълум'ning rasmi

Фарғона вилояти бўйича Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари ҳамда вилоят ИИБнинг одам савдоси ва ноқонуний миграцияга қарши курашиш бўлими ҳамкорлигида айнан фарзандини сотиш билан боғлиқ жирканч жиноят фош этилди. 

Фарғона шаҳрида яшовчи 24 ёшли Г.С. икки ёшли ўғли Ш.Т.ни 1500 АҚШ долларига сотишдек қабиҳ режа тузади. Шу мақсадда ўзаро келишув асосида мурғак бола учун келишилган пулнинг 500 долларини олаётган вақтда қўлга олинди.

Терговга қадар текширувда аниқланишича, ҳали турмушга чиқмаган бу аёл фоҳишалик қилиб юриб ушбу болани туққан. Шу боис боланинг отаси кимлиги ҳам номаълум.

Маълумот учун: 2020 йилнинг ўтган даврида юртимизда ўз фарзандини сотиш билан боғлиқ 23 та ҳолат кузатилган.

    Бошқа янгиликлар