Мажбурий ижро бюросининг Шайҳонтохур туман бўлими иш юритувига, Тошкент туманлараро Иқтисодий судининг 19.10.2020 йил кунги ижро варақасига асосан, қарздор “Golden story group” корхонасидан “Ўзавтосаноатлизинг” масъулияти чекланган жамият фойдасига 180.850.576 сўм қарз ундириш юзасидан ижро иши келиб тушган. Бу ҳақда Даракчига МИБ хабар бермоқда.
Шу куни ижро иши юритуви қўзғатилган. Мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздор корхонанинг барча банк ҳисоб-рақамларига нисбатан банд солиниб, инкассо топшириқномалари юборилган. Олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида 16.11.2020 йил куни қарздор корхонанинг банк ҳисоб-рақамидан ундирувчи “Ўзавтосаноатлизинг” жамияти фойдасига жами 180.850.576 сўм пул маблағлари тўлиқ ундирилиб, ижро иши юритуви Қонуннинг 41-моддаси 1-бандига мувофиқ иш юритуви тамомланган.






