АсосийJamiyat

Самарқанднинг қоқ марказидаги “Afrosiyob Palace” меҳмонхонаси сотувга қўйилди. Нарх ва аукцион куни ҳам маълум

'Самарқанднинг қоқ марказидаги “Afrosiyob Palace” меҳмонхонаси сотувга қўйилди. Нарх ва аукцион куни ҳам маълум'ning rasmi

Самарқанд шаҳридаги “Afrosiyob Palace” меҳмонхонаси оммавий савдоларга чиқарилди. Шуниси диққатга сазоворки, “Afrosiyob Palace” меҳмонхонасининг мулкий мажмуаси шаҳар марказида жойлашган собиқ меҳмонхона мажмуаси бўлиб, “Гўри Амир” мақбараси ва “Амир Темур” хиёбони рўпарасида, “Регистон” майдонидан 400 метр масофада, Бибихоним масжидидан 15 дақиқалик пиёда масофада жойлашган. 

"Аҳамиятли жиҳати - Самарқанд шаҳри туристик бизнес билан шуғулланувчилар учун йирик бозор ҳисобланади. Бозор нархларида баҳоланган 27 432 946 350,0 сўм миқдоридаги бошланғич сотиб олиш тўлови билан аукцион ўтказилиши белгиланган.

Ҳурматли тадбиркорлар, Самарқанддаги “Afrosiyob Palace” меҳмонхасининг мулкий мажмуасини сотиб олиш савдоларида иштирок этишга шошилинг! Савдоларда фаол бўлинг ҳамда сайёҳлик шаҳри бўлган Самарқанднинг марказидаги йирик меҳмонхона мулкдорига айланинг! 

Аукцион 7 декабрь куни ўтказалади. Қўшимча маълумотни (+66) 233-73-54, (+66) 233-93-65, (+97) 579-70-08 телефон рақамлари, шунингдек, www.samdavaktiv.uz сайтидан олишингиз мумкин. 

Меҳмонхона манзили: Самарқанд шаҳри, Регистон кўчаси, 2а-уй. 

Қурилиш ости майдони: 10195,3 кв.м, умумий ер майдони: 1,88 га", - дейилади хабарда.

    Бошқа янгиликлар