АсосийJamiyat

Ўзбекистондаги халқаро аэропортларда йўловчиларнинг ўзини ўзи рўйхатдан ўтказиш тизими жорий этилмоқда

'Ўзбекистондаги халқаро аэропортларда йўловчиларнинг ўзини ўзи рўйхатдан ўтказиш тизими жорий этилмоқда'ning rasmi

Ўзбекистондаги барча халқаро аэропортларга  йўловчиларнинг мустақил ўзини рўйхатдан ўтказиш Self Check-In замонавий тизими босқичма-босқич жорий қилинмоқда. Бу ҳақда "Uzbekistan Airports" техник компанияси Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Бу тизим ҳаво транспорти коммуникациялари ва ахборот технологиялари соҳасида дунёда етакчи - SITA компанияси томонидан ишлаб чиқилган бўлиб,  Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида 4 та шундай киосклар ўрнатилди.

Self Check-In хизмати орқали йўловчиларнинг рўйхатдан тез ва осон ўтишлари таъминланади. Бу хизмат ёрдамида самолётнинг исталган ўриндиғидан жой банд этиш ва бир вақтнинг ўзида жойлашиш ҳақидаги талонни олиш мумкин. Саёҳатга отланганлар юкларини киоскдан мустақил рўйхатдан ўтказиб, парвоздан аввал уларни тегишли хизматларга топшириш имкониятлари мавжуд.

«Uzbekistan Airports» акциядорлик жамияти Тошкент халқаро аэропортига мунтазам парвозларини амалга ошираётган барча авиакомпанияларга Self Check-In киоскаларига уланиш, хизматдан самарали фойдаланиш таклифини киритган. Пандемия чекловлари туфайли ҳозир бу киоск хизматларидан фақатгина «Turkish Airlines» авиакомпанияси йўловчилари фойдаланмоқда.

Имкониятлар биргина бу эмас, «Uzbekistan Airports» АЖ ва Тошкент халқаро аэропорти ҳозирда SITA компанияси билан йўловчиларнинг юкларини ҳам автоматик рўйхатдан ўтказиш Self BagDrop тизимини йўлга қўйиш бўйича музокаралар олиб боряпти. Режага кўра, бу амалиёт тизимли равишда Ўзбекистондаги 11 та халқаро аэропортларнинг ҳаммасига тадбиқ этилади.

«Uzbekistan Airports» АЖ рақамли технологиялар асосида йўловчиларга хизмат кўрсатиш сифатини янада яхшилаш, уларга қулай имкониятларни яратиш, айниқса, аэропортларнинг ўтказувчанлик қобилиятини оширишга қаратилган салмоқли лойиҳаларни амалда кўплаб қўллашни режалаштирган, дейилади хабарда.

    Бошқа янгиликлар