АсосийJamiyat

"Давлат органлари раҳбарларининг лавозимида қолиш ёки кетиши ҳақида асоссиз хабарлар тарқалмоқда". ИИВ огоҳлантириш билан чиқди

'"Давлат органлари раҳбарларининг лавозимида қолиш ёки кетиши ҳақида асоссиз хабарлар тарқалмоқда". ИИВ огоҳлантириш билан чиқди'ning rasmi

ИИВ Ахборот хизмати раҳбари Шоҳрух Ғиёсовнинг таъкидлашича, охирги кунларда айрим ижтимоий тармоқларда, алоҳида давлат органларининг раҳбарларини лавозимида қолиш ёки кетиш масалаларида текширилмаган ва асоссиз маълумотларни тарқатиш ҳолатлари кузатилмоқда.

" - Албатта, ўзини ҳурматини билган ҳар қандай ижод аҳли, оммага тарқатаётган маълумотини текширилганлиги ёки хеч бўлмаганда холислиги хақида қайғуради, лекин шу билан бирга сўз эркинлигини “талтайишга” ёки “масхарабозликка” айлантиришга уринаётган фуқароларни ҳам кузатишимиз мумкин.  

Шу сабабли, айрим ижтимоий тармоқ фаолларидан оддий этика қоидаларига риоя этишларини ҳамда арзон пиар ортидан қувишни бас қилишларини сўраймиз", дейди матбуот котиби.

 

 

    Бошқа янгиликлар