АсосийJamiyat

Сурхондарёлик ўқитувчилар мамлакат рекордини янгилашди

'Сурхондарёлик ўқитувчилар  мамлакат рекордини янгилашди'ning rasmi

Сурхондарёлик ўқитувчилар 17 соатда 136 километрлик масофани босиб ўтишди ва мамлакат рекордини янгилашди. Бу ҳақда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлаш мақсадида, Сурхондарё вилояти Денов тумани ҳокимлиги, туман таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси кенгаши ҳамда туман жисмоний тарбия ва спорт бўлими ҳамкорлигида ўзига хос, таъбир жоиз бўлса супермарафон ташкил этилди.

Гап шундаки, профессионаллар ўртасида ўтказиладиган марафон мусобақасида ҳам атлетлар 42 километр 195 метр масофани босиб ўтишади. Тўғри, бунинг учун улар 3 соатдан кўпроқ вақт сарфлашади. Сурхондарёликлар эса бу масофани уч ҳиссадан зиёдроққа кўпайтирган ҳолда югуриш ва спортча юриш орқали босиб ўтишди.

Кеча сурхондарёлик марафончилар «Денов-Термиз» йўналиши бўйлаб 136 километрлик масофани югуриш ва спортча юриш билан тўлиқ босиб ўтиш учун стартга чиқишган эди. 

    Бошқа янгиликлар