АсосийJamiyat

Сирдарёнинг учта ҳудудга илк бор ичимлик суви билан таъминланди

'Сирдарёнинг учта ҳудудга илк бор ичимлик суви билан таъминланди'ning rasmi

Сардоба, Оқолтин ва Мирзаобод туманларида сув таъминоти йўналишида олиб борилган бунёдкорлик ишлари натижасида мазкур ҳудудларга илк марта марказлашган ичимлик суви ва канализация тармоғи кириб борди. Бу ҳақда «Ўзсувтаъминот» АЖ хабар берди.

Жорий йилнинг май ойида юз берган «Сардоба» сув омборидаги тошқин туфайли ушбу ҳудудлар жиддий талафот кўрди. Ана шу талафотни бартараф этиш ҳамда Сардоба-Оқолтин-Мирзаободда сув таъминоти ва оқова сув тизимини ривожлантириш мақсадида 16 та объектда ичимлик суви ва оқова сув тармоғи, янги иншоотлар бунёд этиш ва мавжудларини реконструкция қилиш белгиланган эди.

«Ўзсувтаъминот»га кўра, бугунги кунга қадар шу йўналишдаги ишлар деярли якунланган. Жумладан,  ушбу ҳудудларда жами 89,9 км. масофада ичимлик суви тармоқлари, 6,9 км. масофада оқова сув тармоқлари тортилган. 6 та ичимлик суви иншооти, 11 дона оқова сув ҳайдаш иншооти қурилди, мавжудлари реконструкция қилинган. Айни кунларда ҳам яна бир нечта сув иншоотларини бунёд этиш ишлари давом этмоқда.

Натижада ушбу ҳудудларда янги қурилган кўп қаватли ва якка тартибдаги уйлар ичимлик суви билан таъминланган. Шунингдек, узоқ йиллардан буён ичимлик суви ва канализация муаммоси қийнаб келаётган қишлоқлар, маҳаллаларда ҳам сув таъминоти яхшиланмоқда. Янги хонадонларга сув ҳисоблагичлари ҳам ўрнатиб берилган бўлиб, бу ортиқча сув сарфининг олдини олиш ва истеъмолчиларда сувдан оқилона фойдаланиш маданиятини шакллантиришга хизмат қилади, дейилади хабарда.

    Бошқа янгиликлар