Ғузорлик Шамсиддин Маҳмудов топиб олган антиқа ярадор қуш "Қизил китоб"га киритилган бўлиб чиқди
Ғузорлик Шамсиддин Маҳмудов уни даладан топиб олади ва уйига олиб келади. Кейинчалик аниқл...
Ғузорлик Шамсиддин Маҳмудов уни даладан топиб олади ва уйига олиб келади. Кейинчалик аниқланишича ноодатий қуш "Қизил китоб"га киритилган бўлиб чиқди.
-Бугун тушга яқин даладан хабар олиш учун борганимда ярадор ҳолда учолмай турган қуш топиб олдим, - дейди у. -Кейин уни уйга олиб келдим. Оёғида рақамланган белги ва узуксимон халқалар борлигини кўриб уни бошқа ердан келиб қолганини тушундим. Унга нима беришни ҳам билмадик, очиғи.
Шамсиддин Маҳмудов бу турдаги қушни аввал кўрмаганлиги боис, Қашқадарё вилоят экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасига хабар беради.
-Хабарга асосан хонадонга келганимизда ҳақиқатдан ҳам ярадор қуш борлигига гувоҳ бўлдик. -дейди Қашқадарё вилоят экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси бўлим бошлиғи Азизбек Қурбонов. - Дастлабки ўрганишлардан сўнг қушнинг Ўзбекистон "Қизил китобига" ҳамда Табиатни муҳофаза қилиш халқаро "Қизил китобига киритилган "Йўрға тувалоқ" қуши эканлиги аниқланди. Қушнинг ярадорлигини инобатга олиб, парваришлаш ва келгусида табиат бағрига қўйиб юбориш мақсадида пойтахтдаги ҳайвонот боғига жўнатиш чоралари кўрилди.
Қашқадарё вилоятидан махсус мухбиримиз Шавкат Аминов томонидан "Севимли" телеканалининг "Замон" информацион дастури билан ҳамкорликда тайёрланди.