Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий суди матбуот хизмати раҳбари Азиз Обидов хабар қилди...
Жиноят кодексининг 167-моддаси ва бошқа моддалари билан айбланган Д.Ш. (жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судининг судьяси лавозимида ишлаган), А.С. (жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судининг судья катта ёрдамчиси вазифасида ишлаган), Б.Т. (Яшнобод туман маъмурий судининг судья ёрдамчиси вазифасида ишлаган), И.Ҳ., А.Т., Ш.М., Б.А., Т.Ҳ. ва У.С. (Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари)га оид жиноят иши ҳозирги кунда жиноят ишлари бўйича Зангиота тумани судининг иш юритувида. Ушбу ишни кўриш 2020 йил 11 декабрь куни бошланади.
Мазкур жиноят иши юзасидан дастлабки тергов даврида аниқланган 3 353 456 647 сўм моддий зарардан 2 991 456 647 сўм қопланган.






