Халқ депутатлари Пешкў тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида ташкилий масала кўрилди.
Мазкур сессияда Савдо-саноат палатаси вилоят ҳудудий бошқармаси бошлиғи Қаҳҳоров Ваҳоб Ҳамидович Пешкў тумани ҳокими этиб тасдиқланди.
Туманнинг собиқ ҳокими Амрулло Назаров вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланганлиги сабабли Пешкў тумани ҳокими вазифасидан озод этилди.
Эслатиб ўтамиз, сал аввал Бухоро, Шеробод ва Жондор туманлари ҳокимлари ҳам алмашганди.






