АсосийJamiyat

Пандемия Ўзбекистон авиация соҳасига қандай таъсир қилди? «Uzbekistan Airports» масъули жавоб берди

'Пандемия  Ўзбекистон авиация соҳасига қандай таъсир қилди? «Uzbekistan Airports» масъули жавоб берди'ning rasmi

АОКАда ўтган брифингда иштирок этган «Uzbekistan Airports» АЖ ахборот хизмати раҳбари Лаълихон Собированинг маълум қилишича, пандемия сабабли бутун дунё авиация соҳасида юзага келган ҳолат Ўзбекистон аэропортларида ҳам кузатилди. 

Карантин чекловлари жорий қилиниши оқибатида авиақатновлар бутунлай тўхтаган. Йўловчилар оқими кескин қисқарган. 

" Бу табиийки жаҳонда инвестициялар ва сайёҳлар оқими камайишига олиб келди. Ваҳоланки, 2020 йилнинг 19-20 февраль кунларида бўлиб ўтган Халқаро авиация кўргазмаси ҳамда форумида «Uzbekistan Airports» АЖ 14 та хорижий авиакомпания билан 34 та шартнома, 15 та меморандум имзолаганди, унда жами 142 та авиақатновни амалга ошириш мўлжаллаган эди.

Таҳлил натижаларига кўра, йўловчи ва юк авиаташувлари бўйича Ўзбекистон халқаро аэропортлари 2019 йининг 9 ойида салкам 6,5 млн йўловчига хизмат кўрсатган, 2020 йилнинг худди шу даврига келиб эса, йўловчилар сони ўртача 1 млн 800 нафарни ташкил қилган. 2019 йилда ташилган юк миқдори 51 минг 300 тонна бўлса, 2020 йилнинг мос даврида бу кўрсаткич қарийб 50 минг тоннадан иборат бўлган", - дейди ахборот хизмати раҳбари.

    Бошқа янгиликлар