Бугун 3 декабрь куни Олий Мажлис Сенати Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитасининг мажлиси бўлиб ўтди. Ушбу йиғилишда Даракчи газетаси мухбири иштирок этди.
Мажлисда ўрганиш натижалари ва таҳлиллар сафарбарлик чақируви резервидаги хизматга оид қонун ҳужжатларида тафовутлар мавжудлиги, шунингдек, ушбу хизматни ташкил этиш ва ўташ, чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик фанини малакали ўқитувчилар билан таъминлаш таъкидланди.
Қонунчиликка кўра, сафарбарлик чақируви резервидаги хизматга олиниб, ойлик ҳарбий йиғинларни ўтаган (Ватанга қасамёд қабул қилган) фуқаролар 27 ёшга тўлгунларига қадар мақсадсиз равишда СЧР хизматчилари ҳарбий ҳисобида турмоқда. Натижада Қуролли Кучлар сафида ҳарбий хизматни ўтаган резервчилар билан ўз вақтида ҳарбий тузилмаларни керакли мутахассислар билан сифатли бутлаш имконини кечиктирилишига сабаб бўлмоқда.
Шунингдек, Қонунининг 27-моддасида ҳарбий хизматнинг бошланиши ва тугаши белгиланган бўлса-да, ушбу моддада сафарбарлик чақируви резервидаги ҳарбий хизматнинг бошланиши ва тугаши келтирилмаган.
Бундан ташқари, ўрганиш жараёнида СЧР батальонлари ўқув гуруҳларига ўртача 36-42 нафардан СЧР хизматчилари ва ҳар бир гуруҳга 1 нафардан гуруҳ командири (офицер) бириктирилган. Бу эса Батальон гуруҳи командирлари таътил, хизмат сафари, даволаниш ва суткалик нарядга тайинланганда СЧР хизматчиларига машғулотларни ўтишда машғулот раҳбарлари етишмаслигига сабаб бўлмоқда.
Шунга кўра, ҳарбий хизматга оид қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар киритилиши маълум қилинди.






