Ўзбекистонда эпидемик вазият барқарорлашаётганлиги муносабати билан аҳолига кўрсатиладиган шошилинч ва ихтисослаштирилган тиббий хизмат сифат ва самарадорлигини ошириш мақсадида Соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи билан 1-сон Зангиота юқумли касалликлар шифохонаси таркибида коронавирусга чалинган ёки унга гумон қилинган шошилинч терапевтик ёрдамга муҳтож беморлар ҳамда ҳомиладорлар учун бўлим очилиши тасдиқланди. Бу ҳақда Соғлиқни Сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Шунингдек, 2-сон Зангиота юқумли касалликлар шифохонаси таркибида коронавирусга чалинган ёки унга гумон килинган шошилинч хиругик ёрдамга муҳтож беморлар учун бўлим фаолиятини бошлаши ҳам белгиланди, дейилади хабарда.