АсосийJamiyat

Россиянинг коронавирусга қарши вакцинаси Ўзбекистонга олиб келинди

'Россиянинг коронавирусга қарши вакцинаси Ўзбекистонга олиб келинди'ning rasmi

Россия Федерацияси саноат ва савдо вазири Денис Мантуров 4 декабрь куни Тошкентга коронавирусга қарши «Спутник V» вакцинаси намуналарини шахсан етказиб берди. Бу ҳақда Россия саноат ва савдо вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Таъкидланишича, намуналар Ўзбекистон ҳудудида вакцинани рўйхатдан ўтказиш ва саноат ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш учун зарур бўлган синовлар учун Ўзбекистонга етказилган.

Вакциналарни Ўзбекистон Санитария-эпидемиология хизмати бошлиғининг биринчи ўринбосари Холмамат Норбоев қабул қилган.

 

    Бошқа янгиликлар