АсосийJamiyat

Зангиотада шифохоналарда иккита янги бўлим очилади

'Зангиотада шифохоналарда иккита янги бўлим очилади'ning rasmi

Ўзбекистонда эпидемик вазият барқарорлашаётганлиги муносабати билан аҳолига кўрсатиладиган шошилинч ва ихтисослаштирилган тиббий хизматлар сифати ва самарадорлигини янада ошириш кўзда тутилган.

Шу мақсадида соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи билан Зангиота туманидаги 1- юқумли касалликлар шифохонаси таркибида коронавирусга чалинган ёки унга гумон қилинган шошилинч терапевтик ёрдамга муҳтож беморлар ҳамда ҳомиладорлар учун бўлим очилади, деб ёзмоқда Тошкент вилояти ҳокимлигининг расмий телеграм канали.

Хабарда айтилишича, Зангиота туманидаги 2-юқумли касалликлар шифохонаси таркибида коронавирусга чалинган ёки унга гумон қилинган шошилинч жарроҳлик ёрдамига муҳтож беморлар учун ҳам алоҳида бўлим фаолият бошлаши белгиланган.

    Бошқа янгиликлар