Интернет нашрларида табиий газ билан боғлиқ муаммоларга Тошкентда қурилаётган янги турар жой бинолар сабаб бўлаётгани айтилган маълумотлар тарқалди.
“Hududgaz Poytaxt” газ таъминоти филиалининг маълум қилишича, Тошкент шаҳри аҳолисига табиий газ “Ўзтрансгаз” АЖга қарашли “Тошкент магистрал газ қувурлари” бошқармаси тасарруфидаги 3 та “Жанубий Ғарбий”, “Шарқий-2” ва “Бектемир” газ тақсимлаш станциялари орқали етказиб берилади.
Республика ҳудудида, шу жумладан Тошкент шаҳрида ҳам ҳаво ҳарорати кескин пасайиши натижасида, табиий газга бўлган эҳтиёж янада ортган ва газ қувурларида босим камайишига сабаб бўлган.
Хабар берилишича ҳозирда "Hududgazta'minot" АЖ таркиби кесимида тезкор авария-таъмирлаш гуруҳлари томонидан жойларда юзага келувчи авария ёки техник носозликлар бартараф этилмоқда.
Тошкент шаҳридаги янги қурилган турар-жой бинолари ҳамда объектларнинг қурилиши жойларда табиий газнинг бир меъёрда тўлиқ ёнмаслик ҳолатига боғлиқ эмаслиги маълум қилинди.
Табиий газ билан боғлиқ мурожаатлар бўйича “Hududgaz Poytaxt" газ таъминоти филиалининг “Call-маркази” га (71) 253-60-65 телефон рақами ёки авария диспетчерлик хизматининг “104”, (71) 255-44-27 ёки (71)255-44-29 рақамларига қўнғироқ қилиш сўралмоқда.






