АсосийDunyo

Хитой Ойда ўз байроғини ўрнатди

'Хитой Ойда ўз байроғини ўрнатди'ning rasmi

“Chane-5” Хитой космик аппаратининг қўниш модули орбита комплексидан ажралиб, Ой юзасига қўниш учун тайёргарликни бошлагани маълум қилганди. Медузанинг хабар беришича, у 1-декабр куни Ойга қўниб, ўз байроғини ўрнатди.

Миссиядан асосий мақсад Ойда 2 метрга яқин чуқурликда бурғилаш ишларини олиб бориб, тупроқ намунасини йиғишдир. Жами 2 килограммча намуна йиғиш режалаштирилган. Учиш модули контейнер ичига жойлаштирилган тупроқ намуналарини орбита аппаратига элтади, шундан сўнг капсула у билан бирга Ерга қайтиши лозим.

Бу муваффақиятли ўтса, Хитой буни амалга оширган дунёда тўртинчи мамлакатга бўлади. Бундан ташқари, Хитой сўнгги 44 йилдан буён Ой юзасидан тупроқ намуналарини олиб келган биринчи давлатга айланади. 1969—1976-йиллар давомида AҚШ ва СССР Ерга бир неча бор Ойдан тупроқ намунасини олиб келган.

    Бошқа янгиликлар