АсосийЖАМИЯТ

Сурхондарёдаги "Тўполанг" сув омбори қандай қурилган?

 Сурхондарё вилоятининг сув салоҳиятида асосий 10 та дарёнинг сув ресурслари муҳим ўр...

'Сурхондарёдаги "Тўполанг" сув омбори қандай қурилган?'ning rasmi

 Сурхондарё вилоятининг сув салоҳиятида асосий 10 та дарёнинг сув ресурслари муҳим ўрин тутади. Фойдаланиладиган сув ресурсларининг умумий ҳажми йилига 4270 млрд. м3 ни ташкил қилади. Бунда асосий кўрсаткичлар Амударё, Сурхондарё дарёлари ҳамда Тўполанг сув омборлари ҳиссасига тўғри келади. Бу ҳақда "Даракчи" муҳбири хабар бермоқда.

Вилоятда умумий сув сиғими 1155,8 млн. м3 га яқин бўлиб, 5 та сунъий сув омбори мавжуд. “Ўзбекгидроэнерго” АЖ томонидан Тўполанг сув омборида олиб борилган қурилиш ишлари ўз муддатида муваффақиятли қуриб битказилди. Шу ўринда, сув омбори 500 млн. м3 сиғимдаги сувни тўплаш имкониятига эга. Сув омбори тўғонининг узунлиги 187 метрни ташкил этади. Сув омбори қурилиши босқичма-босқич амалга оширилди. Дастлаб сув омбори 120 млн. м3 сиғимдаги сувга мўлжалланиб, 1982 йилда қурилиш ишлари бошлаб юборилди, 2006 йилга келиб, ушбу кўрсаткич 380 млн. м3 га етказилди.  

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 4 майдаги 2952-сонли Қарорига мувофиқ, сув омбори ҳажми 500 млн. м3 га етказилди. Шу ўринда Тўполанг сув омборининг якуний қурилиши 2019 йилда муваффақиятли якунланди. Президент топшириғига мувофиқ, аввалига Тўполанг сув омбори тўғони баландлиги 20 метрга кўтарилди. Эндиликда сув омборида тўпланадиган 500 млн кубометр миқдордаги сув Сурхондарёда 103 минг гектардан ошиқ ер майдонини суғориш имкониятини яхшилайди. Энг асосийси, сув омбори қошида сув омборлари ва ГЭСлар ҳолатини мониторинг қилишга ихтисослашган техник тизимларни назорат қилувчи диспетчерлик-назорат пункти ташкил этилган. Мазкур пунктда сув омборлари тўғонларини мустаҳкамлаш ва доимий назорат қилиш, хавфсизлигини таъминлаш борасида назорат ишлари олиб борилади.  

Бошқа янгиликлар