АсосийJamiyat

Гулнора Каримова судда ғалаба қозонди. Унга 350 млн долларлик активлар қайтариладими?

'Гулнора Каримова судда ғалаба қозонди. Унга 350 млн долларлик активлар қайтариладими?'ning rasmi

Ўзбекистон биринчи президентининг тўнғич қизи Гулнора Каримова Швейцарияда ўтган судда ғолиб бўлди. Бу ҳақда Bloomberg хабар берди.

3 декабр куни  Швейцариянинг федерал апелляция судида Гулнора Каримова Гибралтарда рўйхатдан ўтказилган Takilant Ltd. компаниясининг қонуний бенефициари эканини тасдиқлади. Ушбу компаниянинг Швейцария банклари ҳисоб-рақамидаги қарийб 350 миллион доллар миқдоридаги активлари 2018 йили қабул қилинган жиноят иши қарори билан музлатилганди. Гулнора Каримова Швейцария банкидаги музлатиб қўйилган 350 млн долларлик активларини қайтариб олиши мумкин. 
«Бу Гулнора Каримованинг муҳим ғалабаси, чунки федерал прокуратура унинг мол-мулкини мусодара қилишни таъминлашга уриниб кўрди», — деди унинг адвокати Грегори Манжа.

    Бошқа янгиликлар